Линклар

logo-print

Эркинлик йўқ юртда - эркин ҳудуд?

  • Ҳасанжон

Глобал молиявий бўҳрон оқибатлари узоққа чўзилишини англаган Тошкент раҳбарияти¸ хориж сармоядорларини мамлакатга жалб қилиш йўлларини изламоқда.

Глобал молиявий бўҳрон оқибатлари узоққа чўзилишини англаган Тошкент раҳбарияти¸ хориж сармоядорларини мамлакатга жалб қилиш йўлларини изламоқда.

Ўзбекистон президенти глобал молиявий бўҳрон шароитида мамлакат иқтисодини ривожлантириш чораси ўлароқ Навоий вилоятида эркин иқтисодий ҳудуд ташкил этишга қарор қилди.

Дунё миқёсида кузатилаётган молиявий бўҳрон ҳукуматларни ўз мамлакати иқтисодиёти пасайишидан сақлаб қолиш чораларини кўришга ундамоқда.

Айрим ҳукуматлар молия тизимини инқироздан сақлаб қолиш учун катта миқдорда нақд пул ажратаётган бўлса, бошқалари иқтисодий пасайиш юз бермаслиги учун солиқлар миқдорини камайтириш, имтиёзли кредитлар бериш каби чораларни кўрмоқда.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов мамлакат иқтисодиётининг ишлаб чиқариш секторини қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳукумат дастурини 2 декабр кунги фармони билан тасдиқлаган эди.

Шу куни Ўзбекистон раҳбари Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий ҳудуд ташкил этиш ҳақидаги фармонни ҳам имзолади.

Таъкидланишича¸ бу фармон жаҳон стандартларига жавоб берадиган ва жаҳон бозорларида талаб қилинадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган, хорижий, биринчи галда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинган.

Фармонда “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий ҳудудининг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этиши ва бу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкинлиги билдирилган.

Мазкур фармонда шунингдек¸ эркин индустриал-иқтисодий ҳудудда алоҳида божхона, валюта ва солиқ режимлари, Ўзбекистон республикаси норезидент фуқароларнинг унинг ҳудудига кириш, ҳудудда бўлиш ва чиқиб кетиши, шунингдек, улар томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар олишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш ҳам кўзда тутилган.

Фармонга кўра¸ “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий ҳудудида рўйхатдан ўтган хўжалик юритувчи субъектлар 7 йилдан 10 йилгача ер, мулк, даромад, ободончилик ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа солиқдан озод этилади.

Глобал молиявий бўҳрон Ўзбекистон ҳукуматини жиддий иқтисодий ислоҳотлар ўтказишга мажбур қилмоқда, деган фикрни билдираëтган кузатувчилар¸Каримовнинг иқтисод реал секторини қўллаб қувватлаш, Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий ҳудуд яратиш ҳақидаги фармонини бу фикрга далил ўлароқ келтирмоқдалар.

Ўзбекистонлик мустақил кузатувчи Малик Абдураззоқов иқтисодий бўҳрон пайтида вилоятдаги йирик корхоналарни инқироздан ҳимоялаш мақсадида Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий ҳудуд ташкил этилаётган бўлиши мумкинлигини айтади.

- Навоий ҳудуди совет давридан катта имкониятларга эга ҳудуд эди. Чунки Навоий кон металлургия заводи ўша ерда жойлашган. Жаноб Кучерский кетгандан кейин у жойга бош вазирнинг собиқ ўринбосари директор бўлган.

Навоий вилояти эскитдан қолган юқори технологияга эга бўлган жуда катта гигант. Навоий кон металлургия комбинати ва унинг атрофида ишлаëтган корхоналарни сақлаб қолиш учун унга фақатгина давлат сармояси эмас, балки чет эл сармояларини олиб келиш ва солиқларни либераллаштириш керак, деб қўшимча қилади Малик Абдураззоқов.

Ўзбекистонлик мустақил сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев эса жаҳон молиявий бўҳронинг ўзбек иқтисодига зарбасини камайтириш учун Ўзбекистон ҳукумати ишлаб чиққан иқтисодий дастурлар, мамлакатда сиёсий ва бошқа соҳаларда ислоҳотлар ўтказилмас экан, натижа бермайди¸ деган фикрда.

- Фақатгина бу иқтисодий бўҳронлар Ўзбекистон ҳукуматига таъсир қилаяпти ëки Ўзбекистоннинг ўзига таъсир қилаяпти деганимиз бу кам. Гап шундаки¸ Ўзбекистон ўзининг ëн қўшни мамлакатлари билан ҳам рақобат қила оладиган ҳолатда эмас.

Мана шуларни ўз кўзи билан кўриб турган Каримов қанақадир жиддий тадбирларни ўтказиш маъносида ҳам қишлоқ хўжалигида янги сиëсат бошлаб юборди ва саноатда ҳам рақобатбардош маҳсулот чиқарамиз дейди.

Бунақа чақириқлар билан мамлакат иқтисодини рақобатбардош қилиб бўладими? Ëки чет элдан инвесторларни чақириб бўлдими? Бўлмайди. Чунки ҳукуматнинг ўзига ҳеч қандай ишонч йўқ, унинг иқтисодига ҳам ишонч йўқ.

Ўзбекистондаги коррупция бошқа ҳамма мамлакатларникидан юқори. Коррупцияга қарши курашиш учун матбуот эркинлиги, сўз эркинлиги ëки ичкарида сиëсий эркинлик бериш керак, - дейди ўзбекистонлик мустақил сиёсатшунос.

Малик Абдураззоқов эркин индустриал-иқтисодий ҳудуд яратиш янгилик эмаслигини, бозор иқтисодиётига мос келадиган бундай тадбир чет элларда самара берганини айтди:

- Иқтисодий инқирозни сақлаб қолиш бўйича тадбир деб билиш мумкин буни. Бошқа ҳудудларда ҳам шунақа гаплар бор эди. Масалан Самарқандда туристик эркин зона қуриш, водийда ва ҳоказо.

Дейлик¸ Бирлашган Араб Амирликларида бу нарса ижобий оқибатларга олиб келган. Ўзи бу янгилик эмас.

Бу бозор иқтисодиëтига мос келади. Энди ҳаммасини вақт кўрсатади, дейди Малик Абдураззоқов.
XS
SM
MD
LG