Линклар

Буш: автомобилсозлар ёрдамга муносиблигини исботласин


Президент Буш АҚШ автомобилсозлари ўзларининг ёрдамга лойиқлигини исботлаши кераклигини билдирди.

Телевидение орқали чиқиш килган АҚШ президенти касод бўлган автомобил ишлаб чиқарувчи Америка компаниялари ҳукуматдан ёрдам олиши учун рақобатбардош бўлиши кераклигини таъкидлади.

- Бу компанияларнинг иқтисод учун қанчалик муҳим бўлганига қарамасдан, яхшигина маблағни арзимайдиган компанияларга сарф қилиш нотўғри бўлади, - деди АҚШ президенти.

АҚШ автомобил саноатининг етакчилари ўз компанияларини қайта ташкиллаштириш учун кўрилажак чоралар борасида конгрессга ҳисобот берди.

“General Motors”, “Chrysler” ва “Ford” ширкатлари ўзларининг буткул барбод бўлмасликлари учун жами 34 миллиард доллар ёрдамга муҳтож эканликларини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG