Линклар

Туркиялик собиқ депутат қамалди


Туркия парламентининг собиқ депутати ҳамда курд ҳуқуқ фаоли Лейла Зана террорчи гуруҳга алоқадорликда айбланиб, мамлакат суди томонидан 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Туркия суди Лейла Занани оммавий чиқишларида тўққиз марта террорчи ташкилот ҳисобланмиш Курдистон ишчилар партиясини тарғиб қилганликда айбдор, деб топди. Зана хоним бу нутқларни норозилик намойишлари ҳамда матбуот анжуманларида сўзлаган.

Лейла Зана 1991 йилда парламент аъзоси лавозимига курд тилида қасамёд келтиргани билан машҳур бўлиб кетган эди. 1995 йилда у инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун Европа парламентининг Андрей Сахаров мукофотига сазовор бўлганди.

XS
SM
MD
LG