Линклар

logo-print

Москва-Деҳли ҳарбий ҳамкорлиги кучаймоқда


Россия ва Ҳиндистон космик соҳада ҳамкорликни кенгатириш ва Ҳиндистон ҳудудида янги ядровий реакторлар барпо қилишга оид ҳамкорлик шартномасини имзолади.

Хабарларга кўра, янги реакторлар Ҳиндистоннинг Куданкулам шаҳрида барпо этилади.

Ўзаро ҳамкорликка оид шартнома Россия президенти Дмитрий Медведевнинг Ҳиндистонда мамлакат бош вазири Манмоҳан Сингҳ билан ўтказган музокараларидан сўнг имзоланди.

Имзоланган яна бир келишувга мувофиқ Россиянинг “Рособоронэкспорт” ҳарбий техника ишлаб чиқариш ширкати Ҳиндистонга 80та янги жанговор вертолёт етказиб беришни ўз зиммасига олган.

XS
SM
MD
LG