Линклар

Олий Мажлис қизғин баҳсларни давом эттирмоқда


Тошкентда Ўзбекистон республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 16- ялпи мажлиси давом этмоқда.

Мажлиснинг биринчи кунида сенаторлар Ўзбекистон республикасининг 2009 йилги давлат бюджетини муҳокама қилиб, узоқ ва қизғин тортишувлардан сўнг уни бир овоздан маъқулладилар.

Бундан сўнг сенаторлар лойиҳаси Олий мажлиснинг қонунчилик палатасига президент Ислом Каримов томонидан киритилган “Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон республикасининг айрим қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунни кўриб чиқдилар.

Бундан ташқари мажлис давомида сенаторлар сиёсий партиялар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва адвокатура фаолиятига оид масалалар ҳамда умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунни муҳокама қилдилар.


XS
SM
MD
LG