Линклар

Россия: Европага янги хавфсизлик битими керак


Россия Европа учун янги хавфсизлик шартномаси долзарблигини таъкидлаб, бу борадаги ўз режасини ошкор қилди.

ЕХҲТ расмийларининг Ҳельсинкидаги учрашувида чиқиш қилган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров янги битим жаҳонда барқарорлик равнақ топиши учун хизмат қилишини таъкидлади:

- Шак шубхасиз, Евро-Атлантика минтақасидаги вазият одатда жаҳоннинг бошқа минтақаларидаги вазиятга ҳам катта таъсир кўрсатади. Европа хавфсизлигига оид янги шарноманинг Евро-Атлантика ҳудудидан ташқарида бўлган давлатларга ҳам ижобий аҳамият касб этган бўлар эди, деб ҳисоблаймиз.

Ишончим комил, агар ўз минтақамизда хавфсизлик таъминотини мустаҳкам пойдеворга ўрната олсак, бу келажакда давлатларимизнинг ташқи ҳамкорларга таҳдид қилиши мумкин деган тахминларни олдини олишга хизмат қилади”,-деди Сергей Лавров.

Ғарб оммавий ахборот воситаларига кўра, Россия таклифи ЕХҲТнинг аксар аъзолари томонидан совуққонлик билан кутиб олинган.

XS
SM
MD
LG