Линклар

Толиблар ҳам талафот кўрмоқда


Афғонистон ҳукумати ва АҚШ бошчилигидаги халқаро кучлар қўмондонлиги жорий ҳафта мобайнида мамлакат ҳудудида рўй берган тўқнашувларда толибоннинг 17 жангариси йўқ қилингани тўғрисида маълум қилди.

Хабарларга кўра, бугун Ҳирот вилоятида рўй берган отишмада уч жангари ўлдирилган, яна икки нафари асир олинган.

Бундан бир оз аввал АҚШ ҳарбийлари Ҳелманд вилоятида ўтказилган амалиётлар оқибатида жами 14 жангари ўлдирилганини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG