Линклар

Грузияда икки вазир ишдан бўшатилди


Грузия бош вазири Григол Мгалобшвили мамлакат мудофаа ва ташқи ишлар вазирларини истеъфога чиқарди.

Грузия бош вазири бу ҳақда бугун Тбилисида ўтказилган матбуот анжумани чоғида эълон қилди.

Айни пайтда¸ Грузияда президент Михаил Сааакшвили етакчилигидаги ҳукуматнинг август ойида Россия билан ҳарбий можарога бориши ва мағлуб бўлганига нисбатан кескин эътирозлар ортиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG