Линклар

logo-print

Ўзбек-тожик чегараси очилди


Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари 4 декабрдан бошлаб одатдаги тартибда ишлай бошлади. Бу ҳақда “Азия-Плюс” ахборот агентлиги хабар қилади.

Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонасидан олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистонга бормоқчи бўлган тожикистонлик фуқароларга одатдаги тартибда виза берилмоқда. Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудларда яшовчи тожикистонликлар эса қўшни мамлакатда беш кунгача визасиз юришлари мумкин.

Ўзбек-тожик чегараси очилганини Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара қўшинлари бош бошқармаси ҳам тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, 27 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон томони Тожикистон билан бўлган чегарани огоҳлантиришсиз, бир томонлама вақтинча ёпиб қўйганди. Ўзбекистон элчихонаси чегаранинг техник сабабларга кўра ёпиб қўйилганини билдирган.

Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида виза тартиби 2001 йилнинг август ойида жорий қилинган эди.

XS
SM
MD
LG