Линклар

Мумбайда гумондорлар ҳибсга олинмоқда


Ҳиндистон полицияси Мумбайдаги ҳужумларни уюштирган жангариларни мобил телефон карточкалари билан таъминлаган икки шахс ҳибсга олинганини эълон қилди.

Калкутта шаҳар полиция бошқармаси ходимига кўра, жума куни ҳибсга олинган шахслардан бири ғарбий бенгалиялик, иккинчиси эса кашмирлик эканлиги аниқланган.

Расмий Деҳли 170 дан зиёд фуқаронинг ҳаётига зомин бўлган Мумбай ҳуружлари ортида Покистондаги жангарилар турганини иддао қилиб келмоқда.

Исломобод эса бу иддаоларни кескин рад этиб келаяпти.


XS
SM
MD
LG