Линклар

Кобул қамоқхонасида тартибсизликлар рўй берди


Афғонистон расмийлари мамлакатнинг йирик қамоқхоналаридан бирида маҳбуслар ва қўриқчилар ўртасида рўй берган тўқнашувлар юзасидан тергов ишлари бошлаб юборилганини ошкор қилди.

Хабарларга кўра, Кобулдаги Пули Чарқий қамоқхонасида рўй берган тартибсизликлар оқибатида саккиз маҳбус нобуд бўлган. Яна 10 маҳбус ва уч қўриқчи эса тан жароҳати олган.

Афғонистон адлия вазири Муҳаммад Сарвар Дониш сўзларига кўра, бир гуруҳ маҳбуслар қамоқдан қочиш мақсадида тил бириктириб, озодликда бўлган жиноий гуруҳлар билан боғланишга уринган.


XS
SM
MD
LG