Линклар

logo-print

Патриарх Алексий II сешанба куни дафн этилади


Россия православ черкови раҳбари Алексий II 9 декабр куни дафн этилади.

Хабарларга кўра, Рус православ черкови етакчисининг ҳоки Москвадаги Богоявленский Жомеъ черковига қўйилади.

Алексий II билан видолашиш маросими эса бугундан бошлаб Исо Масиҳ черковида бўлиб ўтади.

Рус православ черковининг янги раҳбари сайланадиган кун патриарх Алексий II дафн маросимидан сўнг белгиланади.



XS
SM
MD
LG