Линклар

Америкалик қўриқчилар айбланмоқда


АҚШдан олинган маълумотларга кўра, мамлакатнинг хусусий Blackwater Worldwide қўриқчилик фирмасининг беш ходими ўтган йили Бағдодда тинч аҳоли вакилларининг ўлдирилиши билан боғлиқ фожеага алоқадорликда айбланмоқда.

Ироқ расмийлари америкалик қўриқчиларни 2007 йилнинг сентябр ойида Бағдодда тинч аҳоли вакилларини сабабсиз ўққа тутганликда айблаган эди. Америкалик қўриқчиларнинг ҳаракатлари оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 17 киши нобуд бўлган, 30 дан зиёд фуқаро тан жароҳати олганди.

Blackwater фирмаси эса ўшанда АҚШ дипломатик миссиясига ҳужум қилингани боис қўриқчилар ўт отишга мажбур бўлганини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG