Линклар

Маккада хавфсизлик чоралари кучайтирилди


Саудия Арабистонида беш кунлик Ҳаж амалларини бажариш давом этмоқда. 7 декабр куни зиёратчилар Арофот тоғига кўтариладилар. Душанба куни эса зиёратчилар Ҳайит намозини ўқиб, шайтонга тош отадилар.

Хабарларга кўра, Ҳаж амалларини бажараётган зиёратчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бу йил биринчи маротаба тунда кўриш мосламасига эга бўлган ва АҚШда ишлаб чиқарилган вертолётлар Макка шаҳрини ҳаводан назорат қилмоқда. Шунингдек, юз минг ҳарбий ҳам зиёратчилар осойишталигини қўриқламоқда.

Ҳаж амалларини бажариш 6 декабр тонгидан бошланди. Хабарларга кўра, бу йил зиёратчилар сони 2 миллиондан ошган . Ҳаж амалларини бажараётганлар орасида беш минг нафар ўзбекистонлик ҳам бор.

XS
SM
MD
LG