Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:26

Тожикистонга қарз берилмайди


Тожикистонда қашшоқлик даражасининг ўсиб бораётгани ҳам Осиё тараққиёт банкининг бу мамлакатга қарз беришни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилишига сабаб бўлган
Тожикистонда қашшоқлик даражасининг ўсиб бораётгани ҳам Осиё тараққиёт банкининг бу мамлакатга қарз беришни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилишига сабаб бўлган

Осиё тараққиёт банки 4 йил давомида Тожикистонга қарз бермаслиги, лекин гуманитар ёрдам тўхтатилмаслигини билдирди.

Ташқи қарзнинг кўпайиши иқтисод учун хатарли

Тожикистонга жуда катта миқдордаги имтиёзли қарзлар берган ва инсонпарварлик ёрдамлари кӯрсатган.

Аммо сӯнгги йиллар Тожикистоннинг ташқи қарзлари кўпайиб бораётгани ҳамда аҳолининг катта қисми қашшоқликда яшаётгани мазкур ташкилотни ташвишга солмоқда.

- Бу вазият Осиё тараққиёт банки томонидан келгуси тӯрт йил давомида Тожикистонга қарз беришни тӯхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинишига сабаб бўлди. Аммо асосан аҳоли учун мўлжалланган инсонпарварлик ёрдамлари берилиб турилади, - деди Осиё тараққиёт банкининг Тожикистондаги доимий вакили Макото Ожиро.

Осиё тараққиёт банки таҳлилчиларининг билдиришича, ҳозирда Тожикистоннинг ташқи қарзлари тахминан бир миллиард уч юз миллион долларни ташкил этади.

Шуни ҳам айтиб ӯтиш керакки, Тожикистон молиявий вазияти ҳамда ташқи қарзларнинг мамлакат иқтисодиётига хатарларини ӯрганиш учун Осиё тараққиёт банки, Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки биргаликда тадқиқот ӯтказган. Тадқиқот натижалари келгуси бир ой ичида жамоатчиликка тақдим этилиши айтилмоқда.

Гап пулда эмас, обрўда...

Тожикистон миллий банки раиси Раҳим Шарифзода ӯз хорижий касбдошлари фикрларига қӯшилмас экан :

- Бир миллиард доллар давлат учун ҳеч нарса эмас. Давлат алоҳида шахс эмаски бу пулни қайтаришга қийналса. Давлат қарзига оид масала Молия вазирлигига тегишли гап. Аммо мен иқтисодчи сифатида шуни айтаманки, бизнинг ташқи қарзларимиз жуда оз ва бу борада ҳеч ким тадқиқот ӯтказмаган. Шунинг учун ҳам Тожикистон ташқи қарзлари хатар туғдирмоқда, деб ташвишланишга асос ҳам йӯқ,- деди Раҳим Шарифзода.

Сиёсий шарҳловчи Абдуғани Мамадазимов Тожикистон миллий банки раиси фикрларини қувватламайди. У хорижий ташкилотларнинг бу иддаоларида ташқи қарзлар эмас, балки жаҳон молиявий ташкилотларининг Тожикистонга бўлган ишончи масаласи англанаётганини таъкидлайди.

- Менимча ҳукумат масъуллари халқаро молиявий ташкилотларни алдаганларидан сӯнг Осиё тараққиёт банки ҳам шундай қарорга келган. Тожикистон ҳукумати ёлғон маълумотлар асосида Халқаро валюта жамғармасидан пул олгани ошкор этилганидан сӯнг, унинг жаҳон ҳамжамияти олдидаги обрӯси тушиб кетди. Шунинг учун ҳам бошқа халқаро молиявий институтлар энди Тожикистонга қарз беришдан олдин бир ўлаб кўришади, - деди Абдуғани Мамадазимов.

Ички имкониятлардан фойдаланиш керак

Тожикистон президенти ижроия девони масъулларидан бири Шерали Зардов эса мамлакат ташқи қарзининг ошиб бораётганидан ташвиш билдирди. Унга кўра, қарзни камайиши учун хориждан яна қарз олишни тӯхтатиб, ички сармоялардан фойдаланиб туриш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Айни пайтда Осиё тараққиёт банки Тожикистон ҳукумати билан 2020 йилга қадар стратегик дастурларга доир ҳамкорликни йӯлга қӯйишни режалаштириб олганини ҳам айтиб ўтиш ўринли бўлар эди. Мазкур дастур асосида бу банк шу йил Норак ГЭСи электр узатиш тармоқларни таъмирлаш учун 55 миллион доллар миқдорида молиявий ёрдам берган.

“Шунинг билан бирга, - дейди соҳа мутахасисилари,- Тожикистон ва Ӯзбекистон ӯртасидаги автомобиллар қатнайдиган йӯл ҳам айнан Осиё тараққиёт банки маблағи эвазига тӯла таъмирдан чиқарилган”.

XS
SM
MD
LG