Линклар

logo-print

Покистон: НАТО ва АҚШ қўшинларига тегишли ёрдам нишонга олинди


Покистон полициясига кўра, жангарилар Афғонистондаги НАТО ва АҚШ кучлари таъминоти учун ишлатиладиган автоулов масканига ҳужум қилиб, 60 та юк машинасини ёқиб юборган.

Полиция матбуот вакили Кашиф Алам якшанба куни 30 га яқин жангари Пешовар шаҳри яқинидаги масканга ракета ва автоматлар билан ҳужум қилган пайтда бир полициячи ҳалок бўлганини баён қилди.

Юк машиналарининг аксариятига ҳарбий техника ортилган бўлган.

Кейинги ҳафталар давомида бу омборга бир қатор ҳужумлар уюштирилган эди. Бу эса Толибоннинг Хайбар довони орқали НАТО ва АҚШ кучларига ёрдам етказилишини тўхтатиш ҳаракатларини амалга ошираётганига оид хавотирларга сабаб бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG