Линклар

Эл Барадей: "Санкциялар Эрон позициясини кескинлаштирди"


БМТ қошидаги Халқаро атом энергияси агентлигининг раҳбари Муҳаммад Эл Барадей АҚШ ва халқаро ҳамжамиятнинг Эронни ядровий дастуридан воз кечтириш уринишлари “муваффақиятсиз” бўлганини баён қилди.

“Лос Анжелес Таймс” газетасига берган суҳбатида Эл Барадей: "Кейинги йилларда олиб борилган ҳаракатлар Эрон ядровий дастурига оид муаммони ҳал қилишга деярли ҳисса қўшмади", дея таъкидлади.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Теҳронга уранни бойитиш ишларини тўхтатиш борасида босим ўтказиш мақсадида Эронга нисбатан уч марта санкция жорий қилган.

Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбарининг фикрича, бу санкциялар Эроннинг позицияси янада “кескинлашувига” ҳисса қўшган бўлиши мумкин холос.
XS
SM
MD
LG