Линклар

logo-print

Эрон "ер-ер" русумидаги ракета синовини ўтказди


Эрон армияси "ер-ер" русумидаги ракета синовини ўтказгани хабар қилиняпти. Эрон расмий матбуотига кўра, "Наср-2" ракетаси жорий денгиз синовлари доирасида ҳарбий кемадан учирилган.

Хабарда айтилишича, синов шанба куни Оман денгизида ўтказилган ва ракета 30 километр масофадан нишонга теккан.

ИРНА агентлигининг хабар қилишича, янги русумдаги ўрта масофали "Наср-2" ракетаси биринчи марта синалмоқда.

Эрон ўтган ҳафта олти кунлик денгиз машқларини бошлаган эди.
XS
SM
MD
LG