Линклар

logo-print

Хожилар Арофот тоғи олдига келди


Бугун Макка яқинидаги Арофот тоғи олдига Ҳаж зиёратини адо қилаётган икки миллионга яқин мусулмон йиғилди. Ҳожилар у ерда шомгача тоат-ибодат қилади, ундан кейин эса Муздалифага ўтиб шайтон рамзи бўлмиш деворларга тош отишади.

Ҳаж пайтида сиёсий чиқишлар таъқиқланганига қарамасдан эронлик уламолардан бири Арофот тоғи олдига бир гуруҳ ҳожиларни тўплаб, “Америкага ўлим” ва “Исроилга ўлим”, дея хитоб қилди.

Ҳозирча, Ҳаж зиёрати ҳеч бир муаммосиз ўтмоқда.

Саудия Арабистони расмийларига кўра, бу йилги Ҳаж зиёратига мисли кўрилмаган даржада – бир миллион етти юз ўттиз мингга яқин мусулмонлар келган.

Хориждан келган хожилардан ташқари юз минглаб саудияликлар ҳам Ҳаж зиёратини адо қилмоқда.
XS
SM
MD
LG