Линклар

logo-print

Россия Алексий Иккинчи билан видолашмоқда


Россия православ насронийлари Москва ва бутун Россия Патриархи марҳум Алексий Иккинчи билан видолашмоқда.

Рус православ черковига қарийб йигирма йил раҳномолик қилган Алексий Иккинчи жума куни 79 ёшида ваофат этди.

Алексий Иккинчи сешанба куни Москвадаги Богоявленский қабристонига қўйиладиган бўлди.

Православ насронийларнинг олий кенгаши бўлмиш Муқаддас Синод Смоленск ва Калининград Митрополити Кириллни рус черковининг муваққат патриархи этиб сайлади.

У кенгаш келаси олти ой ичида янги патриархни сайлагунига қадар рус черковига раҳнамолик қилиб туради.
XS
SM
MD
LG