Линклар

МакКейн муносабатларни таранглаштирмасликка чақирди


АҚШ президентлигига собиқ номзод Жон МакКейн Исломободга сафари давомида Покистон ҳукуматини Ҳиндистон билан таранглашган муносабатларнинг янада кескинлашуви олдини олишга чақирди. Мумбайдаги ҳужумлар Деҳли-Исломобод муносабатларининг тарангалшувига сабаб бўлган.

Ноябр сайловларида мағлуб бўлган МакКейн ва бир гуруҳ АҚШ сенаторлари шанба куни Покистон Бош вазири Юсуф Ризо Ғилоний билан учрашди.

Музокаралардан кейин МакКейн мухбирларга, жумладан, бундай деди:

- Покистон ҳукумати томонидан ҳамкорлик ва муайан ҳаракатлар бўҳроннинг янада чуқурлашуви олдини олишга хизмат қилади, деб ҳисоблайман. Бугунги учрашувларимиздан кейин Покистон ҳукумати бундай ҳамкорликка ҳам сўзда, ҳам амалда тайёрлиги борасида некбинлик пайдо бўлди, - деди МакКейн.

Мумбайда уч кун давом этган ҳуружда 171 киши, жумладан олти америкалик нобуд бўлди.

Ҳиндистон ҳужумларни Покистонда жойлашган исломий жангарилар амалга оширганини айтмоқда.

Покистон Мумбай ҳуружини қоралаб, Покистон ҳукуматига тегишли ҳеч бир идора ҳужумларга алоқаси йўқлигини баён қилди.
XS
SM
MD
LG