Линклар

Олмерт "погром"ни қоралади


Исроилнинг муваққат бош вазири Эҳуд Олмерт яҳудий экстремистларининг Ғарбий Соҳилдаги фаластинликларга уюштирган ҳужумларини “погром”, деб қаттиқ қоралади.

Ҳукумат мажлисида қилган чиқишида, Олмерт яҳудийларнинг бегуноҳ арабларга ўт очганидан қаттиқ уялганини таъкидлади.

- Рўй берган ҳодисани “погром”, деб тасвирлаш мумкин холос,- деди Олмерт.

Ўтган ҳафта бир гуруҳ яҳудий экстремистлари Ҳиброн шаҳрида уч нафар фаластинликка қарата ўт очган, арабларга тегишли уйлар ва машиналарга ўт қўйиб, тош бўрон қилган эди.

Яҳудийларнинг ҳаракатига Исроил полициясининг 250 нафар яҳудийни Ҳиброндаги фаластинликларга тегишли экани айтилаётган уйдан чиқариб юборгани сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG