Линклар

Греция: ҳукумат фуқароларни тинчликка чақирмоқда


Греция ҳукумати пойтахт Афина ва яна бир неча шаҳарда рўй берган катта тартибсизликлардан кейин фуқароларни тинчликка чақирмоқда.

Намойишларга шанба куни кечқурун Афинада бир ўспирин бола полиция томонидан отиб ўлдирилгани сабаб бўлди. Бу воқеадан кейин кўчага чиққан ёшлар полиция махсус кучларига қарата қўлбола бомбаларни ирғитиб, дўкон пештоқларини вайрон қилди ва машиналарга ўт қўйди.

Тартибсизликлар тез орада Грециянинг бошқа минтақалари, жумладан, иккинчи йирик шаҳар бўлмиш Фесслоники шаҳри, Крит ва Корфу оролларига кўчди.

Сўл қанотдаги гуруҳлар аҳолини якшанба куни Афинада намойиш ўтказишга чақирмоқдалар. Айни пайтда, ички ишлар вазири Прокопис Павлополус намойишчиларни зўравонликка қўл урмасликдан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG