Линклар

Қирғиз ҳожилари хурсанд


Саудия Арабистони расмийларига кўра, бу йил бир миллион етти юз ўттиз минг одам Ҳаж зиёратини адо этмоқда

Саудия Арабистони расмийларига кўра, бу йил бир миллион етти юз ўттиз минг одам Ҳаж зиёратини адо этмоқда

Саудия Арабистонида Ҳаж амалларини бажараётган 2 миллионга яқин мусулмон орасида 4700 нафар қирғизистонлик ҳам бор.

Ҳаж ибодатини адо этиш бўйича Қирғизистоннинг Маккадаги штаби бошлиғи Мамбетасан Ибраевнинг айтишича, қирғизистонлик зиёратчилардан 30 нафари Судия Арабистони қиролининг таклифи билан Ҳажга келган..

Олинган маълумотларга кўра, Саудия Арабистонида кундузи 30, кечқурун эса 20 даража иссиқ бўлмоқда. Лекин шунга қарамай зиёратчилар орасида касал бўлганлар ҳам анчагина экан. Шу кунгача бемор бўлган қирғизистонлик зиёратчилардан тўрт нафари оламдан ўтган эди. Мабетасан Ибраевга кўра, Ҳаж амаллари бошланиши арафасида Қирғизистоннинг яна бир фуқароси вафот этган.

- Ўшдан келган зиёратчилар орасида бир қиз кўз юмди. Ўзи аввалдан касал экан. Ота-онаси Ҳажга борса, зам-зам сувидан ичса тузалиб кетар, деган ниятда олиб келган экан. Лекин Аллоҳнинг иродаси билан бу қизни ҳам бир неча кун аввал оламдан ўтган ҳамюртларимиз каби, Макка шаҳрига дафн этдик, - деди Мамбетасан Ибраев.

Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, Ҳажга борган зиёратчилар бу муқаддас заминда дафн этилишини ўзлари учун шараф, деб биладилар. бундай воқеаларга қарамай, зиёратчилар Шунинг учун ҳам бундай воқеалар уларнинг кўтаринки кайфиятда бўлишларига тўсиқ бўлолмайди. Айниқса қирғизистонлик зиёратчиларнинг бу йилги уюштириш ишларидан кўнгиллари тўлган.

- Бу йил зиёратчилар учун шароитлар жуда яхши яратилибди. Мен аввал ҳам Ҳажга келган эдим. Авваллари Қирғизистондан келган зиёратчилар жуда ёмон шароитларда яшар эдилар, улар билан ҳеч кимнинг иши бўлмас эди. Бу йил эса Қирғизистон ҳукумати Саудия Арабистонидаги элчихона орқали Ҳажга келган зиёратчиларга жуда гўзал шароитларни яратиб берган, - деди Абдураззоқ Болтабоев.

XS
SM
MD
LG