Линклар

logo-print

Хитой Францияга норозилик нотасини юборди


Хитой ҳукумати Франция Президенти Николя Саркозининг Далай Лама билан учрашгани муносабати билан “кескин норозилик” нотасини юборди.

Хитой давлат телевидениесининг маълум қилишича, якшанба куни ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Хе Йафей шанба кунги учрашувга оид норозилик нотасини Франция расмийларига юборган.

Европа Иттифоқининг жорий раиси Николя Саркози Тибетнинг қувғиндаги руҳоний етакчиси билан Польшада учрашди.

Синхуа агентлиги эълон қилган мақолада ушбу учрашув ножўя, деб аталиб, Хитой халқининг нафсониятига теккани ва Хитой-Франция муносабатларига путур етказгани ёзилди.

Шанба кунги учрашув арафасида расмий Пекин аввал режалаштирган Европа Иттифоқи-Хитой саммитини бекор қилди.
XS
SM
MD
LG