Линклар

Ҳажнинг сўнгги амаллари бажарилди


Ҳаж амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига борган икки миллиондан ортиқ мусулмон Хажнинг сўнгги амалларини бажармоқдалар.

Бу йилги Ҳаж амалларини бажариш жиддий муаммоларсиз давом этмоқда. Аввалги Ҳаж мавсумларида чодирлар ёниб кетган, меҳмонхона қулаган ва шайтонга тош отиш пайтида юзага келган тиқилинчда одамлар нобуд бўлган эди.

Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, бу йил Ҳаж амалларини бажариш учун Саудияга бир миллион етти юз ўттиз минг мусулмон келган.

XS
SM
MD
LG