Линклар

Райс: террорчилар Покистон ҳудудидан фойдаланган


АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс Америка Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида террорчилик ҳаракати содир этган жангарилар Покистон ҳудудидан фойдаланган, деб ҳисоблашини айтди.

Айни пайтда Кондолиза Райс Покистон расмийларининг жангариларга алоқаси борлигини исботловчи ишончли далиллар йўқлигини ҳам билдирди. Райс Покистон ҳукуматини Ҳиндистонда террор ҳужумини амалга оширган шахсларни топишга ва жазолашга чақирди.

Мумбай шаҳрида уч кун давом этган отишмалар оқибатида 170 одам, жумладан, 6 нафар америкалик нобуд бўлган. Террор ҳужумини қоралаган Исломобод расмийлари Покистон давлат идораларининг бу ҳужумга алоқаси йўқлигини таъкидлаб, тергов-суриштирув ишларида тўлиқ ҳамкорлик қилишга ваъда берган.

XS
SM
MD
LG