Линклар

Обама Осиёни стратегик ҳамкорликка чақирди


АҚШ президенти этиб сайланган Барак Обама Жанубий Осиё минтақасида террорчиликка қарши курашга янгича ёндашув кераклигини айтди.

Обама бу борадаги чиқишини “афғонларга яхшироқ ҳаёт ваъда қилиш” билан бошлади. ЭнБиСи телевидениесига берган интервьюсида Барак Обама террорчиликка қарши курашда фақат ҳарбий куч қўллаш етарли эмаслигини, Вашингтон бу минтақа билан стратегик ҳамкорликни йўлга қўйиши лозимлигини урғулади.

АҚШнинг янги президенти Покистон ва Ҳиндистонни зиддиятларга сабаб бўлиб келаётган Кашмир муаммосини ҳал қилишга чақирди. Покистон ва Афғонистон ўртасидаги чегара ҳудудида террорчилар хавфсиз бошпана топишининг олдини олиш учун Обама Исломободни “самарали стратегик ҳамкорлик”ка ундади.

XS
SM
MD
LG