Линклар

Басра мухторияти учун имзо тўпланади


Ироқнинг Мустақил олий сайлов комиссияси мамлакат жанубидаги Басра вилоятини мухтор минтақага айлантириш учун референдум ўтказишни қўллаб-қувватловчи фуқаролар имзосини тўплаш режаси борлигини билдирди.

7 декабрь куни эълон қилинган баёнотда асосан шиалар яшайдиган Басра вилоятида имзо тўплаш жараёни 15 декабрдан 14 январгача давом этиши билдирилган. Агар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг 10 фоизи бу таклифни қўлласа, уч ой ичида референдум ўтказилади. Референдум натижасида Басра Ироқ шимолида жойлашган Курдистон вилояти каби мухтор вилоят мақомини олиши мумкин..

XS
SM
MD
LG