Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:12

Ўзбекистонда қўшалоқ байрам


Дунё мусулмонлари ўз муқаддас байрамларини нишонламоқдалар.
Дунё мусулмонлари ўз муқаддас байрамларини нишонламоқдалар.

8 декабр - мустақил Ўзбекистон конституцияси қабул қилинган кун. Айни куни ўзбекистонликлар¸ қолган Ислом дунëси каби¸ Қурбон ҳайитини ҳам байрам қилмоқдалар.

“Бир неча кун олдин президент Қурбон ҳайити 8 декабрга тўғри келиши муносабати билан Ўзбекистонда бу кун байрам сифатида нишонланиши тўғрисидаги кўрсатмани имзолаган эди”, - деб хабар беради бу ҳақда “Gazeta.uz” интернет нашри.

Шунингдек, президент фармони билан 8 декбар дам олиш куни сифатида эълон қилинган.

“Regnum” ахборот агентлигининг Ўзбекистон президенти матбуот хизматига таяниб ёзишича, “Нуроний” республика жамғармаси, “Камолот” ёшлар ҳаракати ва бошқа жамоат ташкилотларига ҳайит байрамини уюшган тарзда тантанали нишонланишини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилган.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига, Миллий ахборот агентлигига ва бошқа оммавий ахборот воситаларига байрам танталарини кенг қамровли тарзда ёритиш вазифаси юклатилган.

8 декабр куни Марказий Осиёнинг Туркманистондан ташқари барча мамлакатларида ҳам Қурбон ҳайити нишонланмоқда. Бу байрам Туркманистонда 9 -11 декабрда нишонланади.

Олинган хабарларга кўра, Қирғизистонда ҳайит намози Бишкек марказий майдонида ўқилган. Намозда юз мингга яқин одам ҳозир бўлган. Ҳайит намози ўқилишидан олдин қирғизистонликларни мамлакат президенти номидан давлат котиби Досбўл Нур ўғли табриклаган. Шунингдек, намозхонларни АҚШ, Россия ва Туркия элчилари ҳам ҳайит байрами билан муборакбод этганлар. Қурбон ҳайитини мусулмонлар Ўш шаҳрида ҳам катта байрам сифатида нишонладилар.



Айни пайтда Саудия Арабистонида ҳам Ҳаж ибодатлари ниҳоясига етмоқда. Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, бу йил Ҳаж қилиш учун ҳар йилгидан кўпроқ одам келган ва зиёратчилар сони бир миллион етти юз ўттиз минг кишидан ошиб кетган.

Хабарларда айтилишича, Ҳаж зиёрати ҳозирча кўнгилсизликларсиз ўтмоқда. Аввалги йиллари ўтган Ҳаж мавсумларида зиёратчилар яшаётган чодирлар шаҳарчасида ёнғин чиққан, меҳмонхона қулаган эди. Шайтонга тош отиш пайтида юзага келган тиқилинчда эса юзлаб зиëратчи нобуд бўлган эди.

Ҳаж амалларини бажараётган зиёратчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бу йил биринчи маротаба тунда кўриш мосламасига эга бўлган АҚШда ишлаб чиқарилган вертолётлар Макка шаҳрини ҳаводан назорат қилмоқда.

Шунингдек, юз минг ҳарбий ҳам зиёратчилар осойишталигини қўриқламоқда.

XS
SM
MD
LG