Линклар

logo-print

“Озодлик" президенти хавотир билдирди


«Озод Европа/Озодлик” радиостанцияси президенти Жефф Гедмин Қирғизистон ҳукумати назоратидаги Миллий телеканал дастурларидан “Озодлик” радиоси қирғиз хизмати (“Азаттик” ) телекўрсатувлари олиб ташлангани хусусида хавотир билдирди.

Қирғизистон Миллий телеканали “Озодлик”нинг қирғиз хизмати теледастурларини 8 октябрда тўхтатиб қўйди.

Телеканал раҳбарияти бу ҳаракатини “Озодлик” радиоси эфир вақти учун қарздор бўлиб қолгани билан изоҳлаган эди.

Бироқ “Озодлик”нинг Миллий телеканалдан қарз бўлмагани аниқланди. 9 ҳафтадан бери Миллий телеканал “Азаттик” радиоси дастурларини эфирга бермай келаётир. Қирғиз ҳукумати вакиллари бу муаммони ҳал қилиш учун учрашувдан бош тортиб келмоқдалар”, - дейилади президент Гедмин баëнотида.

Қирғизистон Миллий телеканали раҳбари Мелис Эшимканов эса Ройтер ахборот агентлигига берган суҳбатида “Азаттик” дастурларининг берилмай қўйилишига ўзаро мажбуриятларнинг бажарилмаётгани масаласи сабаб бўлганини айтди.

«Озод Европа/Озодлик” радиоси президенти Жефф Гедмин матбуот учун берган билдирувида, жумладан, “сўнгги воқеалар Қирғизистонда қисқа муддатли плюрализм тажрибаси адоғига етиб бораётганидан даракми?”, деган ташвишли савол ҳам қўйилган.

Ўзаро келишувга кўра¸ Қирғизистон Миллий телеканалида ҳар ҳафта "Азаттик" радиосининг "Ўнғайсиз саволлар" ҳамда "Азаттик+" ёшлар дастури бериб борилар эди.

XS
SM
MD
LG