Линклар

Мумбай ҳужумларини режалаштирган шахс қўлга тушди



Покистон расмийларига кўра, ҳукумат кучлари Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳридаги ҳужумларга алоқаси бўлган гуруҳ жангариларига қарши амалиётлар ўтказган.

Ўз исмини ошкор қилишни истамаган хавфсизлик хизмати ходимининг билдиришича, Лашкари-Тоййиба гуруҳига қарши ўтказилган амалиётлар чоғида бир нечта жангари, жумладан, Мумбайдаги ҳужумларни режалаштирганликда гумон этилаëтган Закий ур Раҳмон Лаҳвий ҳам ҳибсга олинган.

Айни пайтда Лашкари-Тоййиба гуруҳи матбуот котиби ҳам бир нечта жангари ҳибсга олинганини расман тасдиқлаб, исмларни ошкор қилишдан бош тортди.

Ҳиндистон расмийларининг таъкидича, Закий ур Раҳмон Лаҳвий 170дан зиёд одам ҳаётига зомин бўлган ҳужумларни амалга оширган гуруҳ етакчисидир.
XS
SM
MD
LG