Линклар

Иқтисодий бўҳрон Латвияни ҳам ўз исканжасига олди


Латвия ҳукумати глобал молиявий бўҳрондан зарар кўрган мамлакат иқтисодига ёрдам кўрсатиш борасида ЕИ ва Халқаро валюта жамғармаси билан келишувга эришди.

Бу ҳақда хабар тарқатган Латвия ҳукумати матбуот котиби Эдгарс Вайкулис қўшимча маълумотни ошкор қилмади.

Сўнгги йиллар давомида Латвия иқтисодий ўсиш кузатилаётган эди. Бироқ глобал иқтисодий бўҳрон бу мамлакатга ҳам салбий таъсир кўрсатди.

Маълум бўлишича, айни кунларда Латвия камида беш миллиард евро молиявий ёрдамга муҳтож.

XS
SM
MD
LG