Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:05

Эътиқоди учун қамалганлар


Собиқ иттифоқнинг аксар ҳудудларида сиëсий маҳбус камëб ҳодисага айланиб бораëтган бир кезда¸ Ўзбекистонда сиëсий маҳбуслар озод этилиши талабининг ўзиëқ¸ тутқунликка йўлланма бўлиши мумкин.
Собиқ иттифоқнинг аксар ҳудудларида сиëсий маҳбус камëб ҳодисага айланиб бораëтган бир кезда¸ Ўзбекистонда сиëсий маҳбуслар озод этилиши талабининг ўзиëқ¸ тутқунликка йўлланма бўлиши мумкин.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда демократия ва эркинликлар қарор топиши учун курашган ижодкорлар¸ ҳуқуқ фаоллари ва уламолар ўз фаолияти учун узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Ўзбекистон ҳукумати 8 декабрни ҳам мамлакатнинг мустақил конституцияси қабул қилинган кун¸ ҳам мусулмонларнинг муқаддас Қурбон ҳайитини расман байрам қилаëтган бир кунда¸ ўз ватани тараққиëти учун курашган сиëсий маҳбусларнинг аччиқ қисматини эслаш жоиздек.

Лондондаги Осиë тадқиқотлари маркази таҳлилчиси Алишер Илҳомов Ўзбекистон қамоқхоналарида минглаб эътиқод маҳбуслари борлиги, аммо улар орасида 30 га яқин шахс сиëсий маҳбус сифатида диққат марказида турганини билдирди.

- Булар “Серқуëш Ўзбекистон” коалицияси лидери Санжар Умаров, мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳнинг икки укаси - Муҳаммад ва Рашид Бекжонлар, собиқ депутат Мурод Жўраев, ëзувчи Мамадали Маҳмудов ва яқинда қамоққа олинган шоир Юсуф Жума ва бошқалардир, - дейди А.Илҳомов.

Илҳомовнинг айтишича, шу кунларда Ўзбекистон ҳукумати бир қанча ҳуқуқ ҳимоячисини қамоқдан чиқарганига қарамай, юқорида номлари тилга олинган сиëсий маҳбуслар озод қилинсагина, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва демократия борасида одим отиляпти, деб айтиш мумкин.

Озодлик радиоси халқаро майдонда янграëтган сўровларга қарамай¸ ҳамон Ўзбекистон қамоқхоналарида азият чекаëтган¸ кўпчилиги руҳий ва жисмоний қийноқлар остида¸ ўз соғлиғидан айрилиб¸ ўта оғир аҳволга тушиб қолган ана шу сиëсий маҳбусларнинг айримлари суратларидан ташкил топган махсус фотогалерея ташкил этди.

Бу галереяга кирмай қолган эътиқоди учун қамалган ўзбекистонликлар суратларини Озодликка юборсангиз¸ улар тақдиридан халқаро жамоатчиликни огоҳ қилиш ҳаракатига ҳисса қўшган бўлардингиз.

Суратларни uzbekweb@rferl.org электрон манзилига йўллашингиз мумкин.


XS
SM
MD
LG