Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:34

Ҳаж ибодати тугаш арафасида


Ҳар йили шайтонга тош отиш амали давомида юзага чиқадиган тиқилинч оқибатида юзлаб зиëратчилар нобуд бўлгани боис¸ бу йил Саудий ҳукумати бу маросимни яхши ташкиллаштиришга жиддий эътибор қаратди.
Ҳар йили шайтонга тош отиш амали давомида юзага чиқадиган тиқилинч оқибатида юзлаб зиëратчилар нобуд бўлгани боис¸ бу йил Саудий ҳукумати бу маросимни яхши ташкиллаштиришга жиддий эътибор қаратди.

Дунëнинг 50 дан ортиқ мамлакатида истиқомат қилаëтган 1 миллиард 350 мингга яқин мусулмонлар 8 декабр куни ҳижрий тақвим бўйича 1429 йилнинг Қурбон ҳайитини қарши олди.

Аҳолисининг асосий қисмини мусулмонлар ташкил қилган давлатлар¸ шу жумладан Ўзбекистонда ҳам бу байрам кенг нишонланмоқда.

Биз Қурбон ҳайити кунини Макка шаҳрида қарши олган ва муқаддас ҳаж зиëратини амалга ошираëтган ўзбекларни ҳам байрам билан қутлаб¸ Макка шаҳрига сим қоқдик.

8 декабр зиëратнинг иккинчи куни. Биз сим қоққан паллада Маккада кун пешиндан оғган ва зиëратчилар шайтонга тош отиш маросимини якунлаб¸ қурбонлик келтириш маросимига ҳозирлик кўраëтган экан.

Баҳром ҳожи: Алҳамдилуллоҳ¸ кеча Зулҳижжа ойининг тўққизинчи кунидан Арофот тоғидан зиëрат бошланган. Ҳожилар Арофот тоғидан Муздалифага ўтиб¸ Муздалифада тунашиб¸ эртасига тонг отгандан кейин шайтонга тош отиш маросимига ўтдилар. Шайтонга тош отиб келиб¸ сочларни олдириб¸ иҳромдан чиқилаëтган вақтнинг устига телефон қилдингиз. Мен ўзим бир ҳожининг сочини олаëтган эдим.

Озодлик: Сиз ўзингиз соч олаяпсизми?

Баҳром ҳожи: Шунақа.

Озодлик: Бу йил ҳаж зиëрати қандай бўлаяпти? Зиëратчилар ҳар йилгидан кўп бўлса керак?

Баҳром ҳожи: Алҳамдилуллоҳ¸ Худога шукур. Енгилликлар¸ қулайликлар¸ ҳожибошиларнинг қилган саъй-ҳаракатлари ниҳоятда яхши. Оллоҳ рози бўлсин улардан. Минодаги¸ Муздалифадаги ҳолатлар¸ Арофотдаги ҳолатлар ниҳоятда яхши¸ кўнгилдагидай бўлди. Ҳеч бир қийналиш йўқ. Автобуслар олиб бориб¸ яна олиб келиб қўйди. Ҳаммаси вақтида¸ чиройли бир ҳолатда ўтаяпти¸ алҳамдилуллоҳ.

Озодлик: Об-ҳаво қанақа?

Баҳром ҳожи: Об-ҳаво жуда ҳам яхши. 35¸ пешин вақтида 40 даражадан ҳам ўтаяпти.

Озодлик: Баҳром ака¸ мана ҳар йили одам тўпланиб¸ оломон бўлиб кетиб¸ ҳар хил бахтсиз ҳодисалар бўлиб турарди. Бу йил унақа бўлмадими?

Баҳром ҳожи: Йўқ¸ алҳамдилуллоҳ. Бу йил ўтган йилгидан яхши. Шайтонга тош отиш маросимлари ҳам ҳозир қават қилиб қўйилибди. Унақа заҳмат йўқ¸ бировга бир қийинчилик йўқ. Энди ҳозир ҳожилар ҳажнинг учинчи фарзи бўлган тавофи ифоза¸ яъни Байтуллоҳни тавоф қилишга тушиш арафасида турибди. Узр¸ соч олдираëтганлар жуда шошилтириб юборишди.

Озодлик: Баҳром ака зиëратингиз қабул бўлсин. Ëн-атрофингиздагиларни ҳайит билан табриклаб қўйинг.

Баҳром ҳожи: Ҳаммани бизнинг номимиздан ҳам табриклаб қўярсиз. Раҳмат. Оллоҳ рози бўлсин.
XS
SM
MD
LG