Линклар

Туркманистон президенти 390 кишини авф қилди


Туркманистон раҳбари Ғурбанғули Бердимуҳаммедов миллий байрам – Бетарафлик куни муносабати билан 390 маҳбусни авф қилиш ҳақида фармон имзолади. Авф қилинганлар рўйхати 6 декабр куни маҳаллий матбуотда чоп қилинган.

390 кишидан 336 таси 2008 йилда, 37 таси 2007 йилда, 11 таси 2006 йилда, иккитаси 2005 йилда, яна иккитаси 2004 йилда, биттаси эса 2003 йилда қамалган эди. Бу гал авф қилинганлар рўйхатида 357 эркак ва 33 аёл бор.

XS
SM
MD
LG