Линклар

logo-print

Ўзбекистонликнинг қотили устидан ҳукм ўқилди


Санкт-Петербург шаҳар суди миллий низо чиқарганликда айбдор деб топилган 4 петербургликка нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Фонтанка.ру интернет газетаси хабар қилади.

Судланганлардан бири – вояга етмаган Сергей Дмитриев ўзбекистонлик Иброҳим Пармоновни ўлдирганликда айбдор деб топилган.

Судланувчи Дмитриев шартли равишда 3 йилга озодликдан маҳрум этилди, унинг сафдоши Денис Живовский 4,5 йил колонияда муддат ўтайдиган бўлди. Яна иккита вояга етмаган судланувчи эса суд ҳукмига мувофиқ 2,5 йилдан 5 йилгача тарбияланувчилар колониясига юборилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ваҳшиёна қотиллик 2007 йил ноябрида содир этилганди. Репино қишлоғига ғайриславянни калтаклаш учун келган тўрт йигит темирйўл платформасида қишлоқ коттежларидан бирида боғбон бўлиб ишловчи 30 ёшли Пармоновга ҳужум қилганлар ва уни пичоқлаб ўлдирганлар.

XS
SM
MD
LG