Линклар

Грецияда тартибсизликлар давом этмоқда


8 декабр куни пойтахт Афина, Тессалоники ва яна саккизта шаҳарда грек ёшлари дўконлар, банклар ва меҳмонхоналарга ҳужум қилиб, ўт қўйдилар.

Душанба куни ҳукумат фавқулодда йиғилиш ўтказиб, исёнларни тўхтатиш учун қандай чоралар кўриш кераклиги масаласини муҳокама қилди.

Ушбу тартибсизликлар бошланишига шанба куни Афинада 15 яшар болани полиция ходими отиб ўлдиргани сабаб бўлди. Бугун у дафн қилинади.

Айни пайтда Греция расмийлари ҳукумат мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этишни режалаётгани ҳақидаги маълумотни рад қилди.

XS
SM
MD
LG