Линклар

ЕИ Покистонга делегация юборади


Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари Покистон билан сиёсий ва савдо алоқаларини ривожлантириш йўлларини муҳокама қилишга келишиб олдилар.

8 декабр куни Брюсселда бўлиб ўтган музокарадан кейин вазирлар Покистон ҳозирда “мураккаб ва тезда ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар”га дуч келаётганини Европа Иттифоқи тан олишини айтдилар.

Ҳозир Покистонда хавфсизликни таъминлаш ҳамда иқтисодий бўҳрон энг долзарб масала бўлиб турибди. Европа Иттифоқи Покистонга ўз делегациясини феврал ойида жўнатишни режаламоқда.

XS
SM
MD
LG