Линклар

Покистон террорчиларга қарши амалиёт бошлади


Покистон армияси Ҳиндистонда амалга оширилган террор ҳужумлари учун масъул бўлган, фаолияти таъқиқланган жангари гуруҳга қарши амалиётлар бошлади.

Покистон ҳарбийлари эълон қилган баёнотда бир неча киши қўлга олингани ва тергов ишлари бошлаб юборилгани билдирилган. Ундан олдин исми зикр этилмаган Покистон хавфсизлик ходими айтганига асосланиб, Мумбай шаҳрида 26 ноябрь куни амалга оширилган террор ҳужумлари учун масъул шахс қўлга олингани маълум қилинганди.

Мумбайдаги террор ҳужумлари оқибатида 170 дан ортиқ одам нобуд бўлган эди.

XS
SM
MD
LG