Линклар

logo-print

Европа расмийлари молиявий бўҳронни муҳокама қилмоқдалар


Британия Бош вазири Гордон Браун 8 декабрь куни Лондонда Франция президенти Николя Саркози ва Европа Иттифоқи комиссияси раиси Хосе Мануэл Бароззо билан учрашди.

Мулоқот чоғида глобал молиявий бўҳроннинг иқтисодий тараққиётга салбий таъсирини бартараф қилиш масаласи кўрилди. Европа Иттифоқи раҳбарлари билан бир гуруҳ иқтисодчи ва тадбиркорлар ўртасида бўлиб ўтган учрашувда ҳам айни масала муҳокама қилинди.

Учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида: “Менимча, биз Американинг янги маъмурияти билан бирга қўлни-қўлга бериб ишлай оламиз ва муштарак уринишимиз билан дунёда иқтисодий ўсишга туртки бера оламиз”, – дея баёнот берди Британия бош вазири Гордон Браун.

11-12 декабрь кунлари Брюсселда Европа Иттифоқи саммити бўлиб ўтади. Йиғилишда иқтисодий ўсишни таъминлаш учун 200 миллиард евро ҳажмида маблағ сарфлаш ҳақидаги Европа Комиссиясининг таклифи муҳокама этилиши режаланган.

XS
SM
MD
LG