Линклар

Форднинг Россиядаги заводи вақтинча ишламайди


Форд Мотор ширкати Россиядаги заводда автомобил йиғиш ишларини қарийб бир ойга тўхтатади. Глобал иқтисодий бўҳрон автомобилга бўлган талабни камайтиргани боис шундай қарор қабул қилингани айтилмоқда.

Всеволожск шаҳридаги заводда Форд автомобилларини йиғиш 24 декабрдан 21 январга қадар тўхтатилади.

Санкт-Петербург шаҳридан 24 километр нарида жойлашган мазкур заводда икки минг 200 нафар ишчи меҳнат қилади. Россия қонунларига мувофиқ заводда иш тўхтаган пайтда ишчиларга ойлик маошнинг учдан икки қисми тўланади.

XS
SM
MD
LG