Линклар

Япония иқтисодиёти чуқур таназзулга юз тутган


АҚШдан сўнг жаҳонда иккинчи ўринда турган Япония иқтисодиёти башорат қилингандан ҳам чуқурроқ таназзулда экани маълум бўлди.

Бугун эълон қилинган расмий ҳисоботларга кўра, учинчи чоракда мамлакат иқтисодининг ҳажми ярим фоизга камайган. Таро Асо бошчилигидаги Япония ҳукумати мамлакат иқтисодини таназзулдан қутқаришга қаратилган 200 миллиард долларлик қутқарув режасини муҳокама қилмоқда.

Айни пайтда Япониянинг йирик Сони корпорацияси (Sony Corp.) ҳозирги вазиятда ортиқча харажатларни камайтириш мақсадида саккиз мингта иш ўрнини қисқартиришини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG