Линклар

Греция расмийлари тартибсизликларни муҳокама қилмоқда


Греция бош вазири Костас Караманлис мамлакатда давом этаётган оммавий тартибсизликларни муҳокама қилиш мақсадида президент ва сиёсий партиялар етакчилари билан фавқулодда мажлис ўтказди.

Ушбу тартибсизликлар бошланишига 6 декабр куни Афинада бир полиция ходимининг 15 яшар болани отиб ўлдиргани сабаб бўлди.
Ўша кундан буён юзлаб ёшлар Афина, Салоники ва бир нечта бошқа шаҳарларда ўнлаб меҳмонхона, банк муассасалари, дўконлар ва машиналарга ўт қўйди.

Айни пайтда Греция расмийлари шанба куни отиб ўлдирилган бола бугун дафн қилиниши муносабати билан мамлакат бўйлаб яна тартибсизликлар авж олиб кетиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG