Линклар

logo-print

БМТ: жаҳонда оч фуқаролар сони кескин ошган


БМТнинг янги эълон қилинган ҳисоботига кўра, жаҳон бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин ошиб кетиши натижасида очарчиликка маҳкум бўлган фуқаролар сони бир миллиардга яқинлашиб қолган.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги дастури тадқиқотларига мувофиқ, жорий йилда қўшимча 40 миллиондан зиёд фуқаро очарчиликка гирифтор бўлган ҳамда жаҳон бўйлаб тўйиб овқат емаётганлар сони ҳозирда 963 миллион кишини ташкил этади.

Ҳисоботда айтилишича, жаҳондаги очарчиликка йўлиққанларнинг ҳар учтадан иккитаси Осиё давлатлари фуқаролари бўлиб ҳисобланади. Африка ҳудудида эса уч кишидан биттаси айни кунларда сурункали равишда очарчиликни бошдан кечирмоқда.


XS
SM
MD
LG