Линклар

logo-print

ЕИнинг махсус миссияси Косовода иш бошлади


ЕИ Косовони маъмурий бошқариш ваколатини бугун БМТдан қабул қилиб олди.

ЕИнинг “EULEX” деб номланган миссияси Косовода асосан полиция, суд ва божхона тизимлари фаолиятини назорат қилади.

Икки минга яқин полиция ва суд тизими ходимларидан иборат ушбу миссия Косово ҳукуматига ўлкада назорат ўрнатиш, жумладан, уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашишга кўмаклашади.

Миссия бошланиши арафасида этник жиҳатдан бўлинган Митровице шаҳрида норозилик намойишлари бўлиб ўтиши мумкинлиги юзасидан хавотирлар мавжуд эди. Бироқ бугун шаҳарда ҳеч қандай нохуш ҳодисалар кузатилмади.

Этник албанлар ва сербларнинг эътирози боис мазкур миссиянинг иш бошлаши бир неча ойдан буён кечиктириб келинаётган эди.
XS
SM
MD
LG