Линклар

Расмий Тошкентдан жавоб кутилаяпти


Франция ва Германия ҳукумати Ўзбекистон ҳукуматини Human Rights Watch (HRW) халқаро ташкилотининг мамлакатда фаолият юритишига рухсат беришга чақирди.

Рейтер агентлиги хабарига кўра, ушбу талабнома битилган мактуб Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига юборилган.

Human Rights Watch ташкилоти ходимига аккредитация бериш ЕИнинг 2005 йил Андижон воқеаларидан сўнг расмий Тошкентга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бекор қилиш учун қўйилган шартлардан бири эди.

Шундай бўлишига қарамай, Ўзбекистон томони жорий йилнинг июл ойида Human Rights Watch вакили Игор Воронцовга аккредитация беришдан бош тортганди.
XS
SM
MD
LG