Линклар

Грециядаги тартибсизликлар расмийлар муҳокамасида


Греция бош вазири Костас Караманлис мамлакатда давом этаётган оммавий тартибсизликларни муҳокама қилиш мақсадида президент ва сиёсий партиялар етакчилари билан фавқулодда мажлис ўтказди.

- Талабанинг ноҳақ ўлдирилганидан сўнг мамлакатда рўй берган сўнгги воқеалар хусусида президент билан маслаҳатлашдик. Ушбу тартибсизликлар учун масъул бўлганларга ҳеч қандай шафқат қилинмайди. Мазкур ҳодисадан фойдаланиб, тинч фуқароларимизга, жамиятимиз ва демократиямизга қарши куч ишлатишга ҳеч кимни ҳақи йўқ, - деди Греция бош вазири.

Ушбу тартибсизликлар бошланишига 6 декабр куни Афинада бир полиция ходимининг 15 яшар болани отиб ўлдиргани сабаб бўлганди.
Ўша кундан буён юзлаб ёшлар Афина, Салоники ва бир нечта бошқа шаҳарларда ўнлаб меҳмонхона, банк муассасалари, дўконлар ва машиналарга ўт қўйди.

Айни пайтда Греция расмийлари шанба куни отиб ўлдирилган бола бугун дафн қилиниши муносабати билан мамлакат бўйлаб яна тартибсизликлар авж олиб кетиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG