Линклар

Иллинойс ҳокими коррупцияда гумонланмоқда


АҚШнинг Иллинойс штати ҳокими коррупцияга алоқадорликда гумон қилиниб ҳибсга олинди.

Маълумотларга кўра, 51 яшар демократ-губернатор Род Благоевич Барак Обама АҚШ президенти этиб сайланганидан кейин Обаманинг Сенатдаги бўшаб қолган ўрнини яширинча сотишга уринган.

Благоевичнинг ҳибсга олинганидан афсусланиш билдирган Барак Обама губернатор ёки унинг идораси билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди. 9 декабр куни Чикаго шаҳрида чиқиш қилган Иллинойс штати прокурори Партик Фитжерал ҳам Обаманинг бу воқеага алоқаси йўқлигини таъкидлади:

- Шуни таъкидлашим жоизки, шикоятда президент этиб сайланган шахсга нисбатан ҳеч қандай иддао йўқ, – деди штат Бош прокурори.

Иллинойс штатидаги республикачилар ва демократлар эса Благоевични истеъфога чиқишга чақирмоқда.
XS
SM
MD
LG