Линклар

Террорчилар шахси аниқланди


Ҳиндистон полицияси Мумбай шаҳрида террор ҳужумлари амалга оширганликда гумон қилинган тўққиз нафар жангарининг исм-шарифи ва суратларини эълон қилди.

Полиция уларнинг ҳаммаси покистонлик эканини билдирди. Ҳиндистон расмийлари 170 дан ортиқ одам халок бўлган Мумбайдаги ҳужумлар учун Покистондаги Лашкари Тоййиба гуруҳини айблаган.

Душанба куни Покистон расмийлари Мумбай ҳужумларига алоқадорликда гумонланиб қўлга олинган шахслар Ҳиндистонга топширилмаслигини айтган эди.
XS
SM
MD
LG